ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Ўзбекистон-Хитой: қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик қилади
  • 28.04.2023
  • 111

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Хитой Халқ Республикасининг “Energy China Overseas Investment Division China Gezhouba Group Overseas Investment Co.,Ltd.” компанияси ўртасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича шартномалар имзоланди.

“Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизматига кўра, ушбу икки йирик лойиҳа  қўшимча 2,3 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Шунингдек,  йилига 588 миллион метр куб табиий газ  сарфини қисқартириш мумкин. Натижада ёқилғи ресурсларини тежаш ҳамда атмосферага зарарли чиқиндилар чиқишини камайтиришга эришилади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ўтказилган ушбу маросимда томонлар ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларга яна бир бор тўхталиб ўтди.

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Манба: https://uza.uz/uz/posts/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>