ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Энергетика вазирлиги: 2023 йил 18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади
  • 11.05.2023
  • 106

2023 йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади.

Форум доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

➖  “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси;

➖  “Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2023” 16-халқаро кўргазмаси;

➖  “Яшил энергетика технологиялари – GETCA 2023” ихтисослаштирилган бўлими;

➖  3-Халқаро Ўзбекистон Энергетика анжумани.

Форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкорлари – ICA Eurasia Group va Congresses of Central Asia – CCA томонидан ташкил этилади.

Форум тадбирлари анъанавий тарзда илгғор технология ва ускуналар билан танишиш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида тажриба алмашиш орқали соҳа ривожига хизмат қилмоқда.

Анжуманлар доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Кўргазма стендларида замонавий асбоб-ускуналар, саноат материаллари, хомашё ва хизматлар, жумладан, локализацияга мўлжалланган намуналар намойиш этилади.

Форум ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефонга қўнғироқ қилинг: 71 205 18 18, pr@iteca.uz, www.energyforum.uz, www.oilgas.uz, www.power-uzbekistan.uz

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2801

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>