Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокама этилди
  • 15.05.2023
  • 195

Бугун, 2023 йилнинг 15 май куни соат 11:20 дан 12:00 гача «Ўзбекистон 24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида 2023 йил 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан жонли мулоқот бўлиб ўтди.

"Муҳим мавзу" дастурида  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда “Ҳудудий  электр тармоқлари” АЖ  бош мутахассиси Фахриддин Нуралиев иштирок этишди.

Радиобошловчи журналист Нилуфар Аҳмедова.

✅ Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!

Эслатиб ўтамиз, радиомулоқот кечки дастурларда такроран эфирга узатилиши мумкин.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>