ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Томонлар биринчи водородли ўғит лойиҳаси доирасида электр энергиясини сотиб олиш шартномасини имзолади
  • 17.05.2023
  • 96

Бугун, 17 май куни Самарқандда ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида "Марказий Осиё: барқарор энергия йўлида" мавзуида ялпи мажлис ўтказилди.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва ушбу тизим вакиллари иштирок этган мазкур ялпи мажлисда мамлакатимиз энергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг истиқболдаги режалари атрофлича муҳокама этилди.  

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги иштирокида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида биринчи водородли ўғит лойиҳаси доирасида электр энергиясини сотиб олиш шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.  

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳужжат шамол генераторларидан олинган энергия қуввати эвазига сув кимёвий синтез йўли билан водород ва кислород атомларига ажратилиб, ажратиб олинган водород истиқболда, яъни керак пайтда энергия ҳосил қилиш учун ёнилғи сифатида ишлатилиши кўзда тутилган илк лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>