Янгиликлар
Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига электр энергияси мавсумий импорти тўғрисида маълумотнома
  • 12.05.2023
  • 500

Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва жиҳозларни сифатли тайёрлаш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган.

• 2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн. кВт•соат ҳажмда;

• 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн. кВт•соат ҳажмда;

• 2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн.кВт•соат ҳажмда.

“Барки Точик” ОАХКнинг  2020 йил 13 июлдаги 11/4344-5561-сонли хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайганлиги ва бунинг натижасида Нурек гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.

Шундан сўнг,

2021 йил май-сентябрь ойларида 1 143,6 млн. кВт•соат ҳажмда;

2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн. кВт•соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.

 

Жорий йил 12 майда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Барки Точик” ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида жами 1 285,0 млн. кВт•соат ҳажмда электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

 

Электр энергияси эскпорти ва импорти бўлими

https://t.me/minenergy_uz/7896

https://qalampir.uz/

https://yuz.uz/

https://darakchi.uz/uz/166538

https://m.kun.uz/

https://sputniknews.uz/

https://uznews.uz/

http://zakovat.uz/story/

https://www.gazeta.uz/

https://sugdnews.com/

 

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>