Янгиликлар
ҲИСОБОТ: uzbekistonmet.uz — 2023 йил ёз мавсумида юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанцияларда мавжуд электр жиҳоз ҳамда ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида олиб борилган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳақида
  • 10.05.2023
  • 156

Эътиборингизга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансидаги юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанцияларда мавжуд электр жиҳоз ҳамда ускуналарининг 2023 йил ёз мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Юқори кучланишли электр тармоқларининг барқарор фаолияти учун 2023 йилга (умумий) қуйидагилар амалиётлар режалаштирилган:

Жорий йилда 8 дона куч трансформатори, 36 дона ўчиргич, 3 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 830,68 км бўлган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш, 289 дона подстанция трансформатори, 1532 дона ўчиргич, 22 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 4958,751 км бўлган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини жорий таъмирлаш режалаштирилган.

2023 йил 1 май ҳолатига 4 дона куч трансформатори, 11 дона ўчиргич ва узунлиги 460,42 км бўлган 110–220–500 кВли электр узатиш ҳаво линиялари мукаммал, 148 дона подстанция трансформатори, 713 дона ўчиргич, 16 дона ҳаво компрессорлари ва узунлиги 2100,2 км бўлган 110–220–500 кВли электр узатиш ҳаво линиялари жорий таъмирланди.

Подстанция электр жиҳозлари ва қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида:

♦  60 тонна янги трансформатор мойи харид қилинди;

♦  15 мингдан ортиқ изоляторлар алмаштирилди;

♦  эксплуатация қилинаётган 238 та куч трансформаторлари 47 дона 500 кВ, 393 дона 220 кВ, 682 дона 110 кВ, 218 дона 35 кВ, 1003 дона 6 ÷10 кВ ўчиргичлар даврий кўрикдан ўтказилди. Трансформаторлар совутиш тизими техник ҳолати, мойли қурилмаларнинг мой сатҳи меъёрга келтирилди;

♦  159 дона 10–35–110–220–500 кВли реакторлар техник кўрикдан ўтказилди;

♦  фавқулотда ҳолат содир бўлганда зудлик билан авариянинг олдини олиш мақсадида 65 та бригада ташкил этилди. Бригадалар махсус автотранспорт воситалари, зарур эҳтиёт қисмлар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган;

♦  Авария захираси яратилди. Жумладан, трансформатор мойи – 156 тн., куч трансформатори – 15 дона, техник пластина – 1000 кг, кабель маҳсулоти – 9,8 км, темир-бетон таянчлар – 26 дона, металл таянчлар – 46 дона, сим – 70 тн, изолятор – 10 000 дона).

Электр узатиш ҳаво тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 550 дона қушларга қарши мослама, 8082 дона изоляторлар ўрнатилди.

Йил якунига қадар “Модернизация” лойиҳасига асосан 8 та подстанцияда жами 1200 МВА қувват ошириш ва Андижон вилоятида 1 та 220 кВ подстанция қуриб, қўшимча 125 МВА қувват яратиш режалаштирилган.

Мазкур ахборот “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.

 

 

«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

 

‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

‖ ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

‖ Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

 

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz   

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545

https://www.facebook.com/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>