ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Яшил Энергия” МЧЖ: кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари бошланди
  • 25.05.2023
  • 263

Президентимиз ҳузурида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида “Яшил Энергия” МЧЖ томонидан республика ҳудудлари бўйлаб ижтимоий ва давлат объектлари ҳамда бошқа ташкилотлар эҳтиёжлари учун кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари жадал суръатларда бошланди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги тиббиёт муассасасида 50 кВт, Оққўрғон туманидаги Президент мактабида 20 кВт, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги тиббиёт муассасасида 100 кВт, Андижон шаҳридаги 2 та тиббиёт муассасасида 200 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилмоқда.

Шунингдек, республика ҳудудлари бўйлаб бу каби бошқа ижтимоий соҳа объектларида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ “Яшил Энергия” МЧЖ ташкил этилган.

Компания давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа ва давлат объектлари эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатади ва эксплуатация қилиш ишларини амалга оширади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7997

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

t.me/uzmetaxborotxizmati

>