ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бош прокуратура: “Юксак” ва “Қўқон” подстанциялари оралиғида 110 кВ кучланишли кабел тармоғини тортиш ишлари ўрганилди
  • 10.02.2024
  • 77

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан 2024 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш  ва бошқа давлат дастурлари ижроси доирасида Тошкент шаҳридаги объектлар ўрганилди.

Хусусан, шаҳарда 1 трлн. 611 млрд. сўмлик 83 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Лойиҳа ҳужжатларига ортиқча иш турларини киритилишини олдини олиш, ишларни белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Юнусобод туманида Баҳодир Жалолов номидаги бокс мактаби, “Ирригация ва мелиорация институти” ётоқхонаси, Миробод туманидаги Оксана Чусовитина номидаги гимнастика мактаби, Яккасарой туманидаги “Герсен” номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали, Янгиҳаёт туманидаги 333- мактаб ва сув ҳавзаси қуриш объектларида бажарилган қурилиш ишлари ўрганилди.

Ўрганишда, пудратчиларнинг жами 800 нафардан ортиқ ишчиларини буйруқлари расмийлаштирилиб, солиқ ва бандлик органларидан рўйхатдан ўтказиш, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, шаҳар электр таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича “Янги ҳаёт” подстанцияси қурилиши, “Юксак” ва “Қўқон” подстанциялари оралиғида 110 кВ кучланишли кабел тармоғини тортиш ишлари ўрганилди.

Ўрганишда, подстанция қурилишида лойиҳа ҳужжатларига ортиқча иш турлари киритилганлиги, пудратчи томонидан қурилиш ишлари суст олиб борилаётганлиги танқид қилиниб, лойиҳачи, буюртмачи ва пудратчи корхона раҳбарларига камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш ҳамда объектларни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга дастур доирасидаги қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга қабул қилинмаган объектларни қисқа муддатларда ишчи комиссия томонидан ўрганилиб, фойдаланишга қабул қилиш ҳақида топшириқ берилди.

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/37061

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>