Касаба уюшмаси
«ТОШКЕНТ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: 41 НАФАР БИРИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
  • 02.09.2020
  • 332

  Аввал хабар берганимиздек, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда филиалларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 2020/2021 янги ўқув йили бошланиши олдидан 3 нафар ва ундан кўп мактаб ёшидаги фарзандлари бўлган ишчи-ходимларнинг биринчи синфга борадиган бир нафар фарзандига ўқув қуроллари тақдим этилмоқда.

Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/
Batafsil:    http://uzbekistonmet.uz/oz/

  Аввалроқ Марказий бошқарув аппарати ходимларининг 13 нафар фарзандларига ўқув қуроллари тақдим этилгани ҳақида маълумот берган эдик.

  Шу кунларда «Тошкент МЭТ» филиали касаба уюшмаси томонидан филиал ходимлардан 41 нафарининг фарзандига ўқув қуроллари совға қилинди.

  Жамият ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароити яратиш ва бошқа ижтимоий масалалар  uzbekistonmet.uz   веб-сайти орқали ёритиб борилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>