Касаба уюшмаси
«НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
  • 03.09.2020
  • 882

  Аввалроқ, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги касаба уюшмалари қўмитаси, жумладан: Марказий бошқарув аппарати, Тошкент,  Андижон,  Сирдарё магистрал электр тармоқлари ва «ENERGO-IT» филиали, шунингдек «Нурафшон» санаторийси бошланғич ташкилотлари томонидан фарзандлари биринчи синфга борадиган ишчи-ходимларнинг бир нафар фарзандига ўқув қуроллари совға тарзида тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик. 

  «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Касаба уюшмаси томонидан  ҳам 18 нафар  ишчи-ходимларнинг биринчи синфга борадиган фарзандлари учун мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари тақдим этилди.

  Шу билан бирга, «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали  касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан 6 нафар кишига моддий ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.

  Эслатма: Жамиятнинг http://uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаолиятини ёритувчи айрим маълумотлар билан танишиб боринг.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>