Касаба уюшмаси
Подстанция навбатчи муҳандислари ва электромонтёрлари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
  • 08.05.2024
  • 22

«Заковат» интеллуктуал ўйини асосан иш жараёнида кўп қўлланиладиган электр жиҳоз ва қурилмаларининг тузилиши, носозликлар пайдо бўлганда қилинадиган ишлар тартиби ва иш жараёнидаги ёзма ҳужжатларни тўғри юритиш бўйича тезкор савол-жавоблар, шунингдек гуруҳлар ўртасида электр энергиясига оид мантиқий саволлар билан ўтказилди. Ғолиблар Касаба қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ташкилий тадбирдан мақсад: Ходимлар билими ва масъулиятни ошириш, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини савол-жавоб методи орқали ходимлар орасида тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида жамоа бўлиб ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, жонкуярлик руҳиятини пайдо қилиш, ўзаро подстанция ходимларининг ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишдан иборат.

«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>