ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўз ишини бошлади
  • 14.05.2024
  • 38

Энергетика вазирлиги томонидан «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўтказилмоқда.

Мазкур ҳафталикда 29 та давлатдан 450 та ишлаб чиқарувчи компаниянинг ёқилғи-энергетика тармоғига оид замонавий ускуналари ва технологияларидан намуналар намойиш этилади.

Ушбу тадбирларга бўлган катта қизиқиш иштирокчиларнинг географиясини янада кенгайтирди. Хусусан, 31 мамлакат: Австрия, Озарбайжон, Беларус Республикаси, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Грузия, Дания, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Монако, Нидерландлар, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия, Швейцария, ва Япония сингари давлатлардан вакиллар ташриф буюрди.

Бундан ташқари, кўргазма анжуманлари доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзулар юзасидан қатор халқаро кўргазмалар ва конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун, 14 май куни Форумни ялпи сессия очиб берди. Унда қуйидаги иккита муҳим тадбирга — 26-Халқаро “Ўзбекистон нефть ва гази - ОГУ 2024” анжумани ҳамда 4-Халқаро энергетика анжуманига старт берилди.

Айни пайтда “Энергетика сиёсатини Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ уйғунлаштириш” мавзуси бўйича ялпи сессия якунига етди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, қатор халқаро компаниялар, хусусан, “ACWA Power”, “Masdar”, “Honeywell”, “Socar”, “Rosatom”, “Nedra Digital”, “OilTech”, “Bureau Veritas”, “EMK Steel Trade”, “Rosen Group”, “Schneider Electric” компаниялари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/11384?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>