Янгиликлар
«Бухоро МЭТ» филиалида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий қоровул таркиби ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда
  • 15.05.2024
  • 64

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий қоровул таркиби ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда.

Ҳуқуқий асос: 2022 йил 15 июндаги “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги ЎЗРҚ-778-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарори ҳамда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2024 йил 20 мартдаги 63-сонли буйруғи.

Рақамлаштириш бошқармаси томонидан олинган ва эътиборингизга тақдим этилаётган фототасвирларда «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтказилган тадбир жараёни акс этган.

✍️ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси

 

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>