Янгиликлар
Андижон вилоятидаги 500 кучланишли «Лочин» подстанциясига 3 та янги трансформатор ўрнатилди ва ўтказувчанлик қуввати оширилди
  • 15.05.2024
  • 57

“Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасининг 1-босқич модернизация дастури доирасида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларни, яъни  маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларини замонавий электр қурилмаларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида олиб борилди.

«Лочин» подстанциясида шу кунга қадар:

   —  Модернизация дастури доирасида 5 дона 500 кВ ва 12 дона 220 кВ кучланишли ҳаволи ўчиргичлар ўрнига замонавий элегаз ўчиргичлар ўрнатилди;

   —  2 дона 500 кВ кучланишли ва 11 дона 220 кВ кучланишли ажраткичлар алмаштирилди;

   —  3 дона 500 кВ кучланишли ҳамда 21 дона 220 кВ кучланишли ток трансформаторлари алмаштирилди;

   —  6 дона 500 кВ (ОПН) ва 9 дона 220 кВ (ОПН) разрядниклар алмаштирилиб, ишга туширилди.

Жорий йилнинг 11 май куни «Лочин» подстанциясининг қувватини ошириш ҳамда аҳолини ишончли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мавжуд АТ-2 3х167 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилди. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 МВА қувват яратилди. Ҳозирда подстанциянинг умумий ўрнатилган қуввати 1302 МВАга етказилди.

Эслатиб ўтамиз: 2024 йил якунига қадар АТ-1 3х167 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 МВА қувват яратилади. Ишлар якунлангандан сўнг подстанциянинг умумий қуввати 1602 МВАга етказилади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/11407

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>