Янгиликлар
Диққат, эълон! Қурилиш-монтаж ишларни хавфсиз бажариш учун 6 та 35 кВ кучланишли линиялар вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 15.05.2024
  • 54

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, айни пайтда Қарши шаҳридаги 220/110/35/6 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Модернизация дастурига мувофиқ янги ўрнатилган 200 МВА қувватли Т-5 трансформаторини ишга тушириш мақсадида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасига ўрнатилган  В-Т5-110 кВ ячейкасига (ошиновка) симларини тортиш ишларини хавфсиз бажариш учун:

2024 йил 15 май куни соат 22:00 дан 16 май куни соат 06:00 гача (истеъмол ҳажми кескин пасайган тунги соатларда) техник-муҳандислик номи Л-Жанубий-1-35, Л-Жанубий-2-35, Л-Хонобод-35, Л-Дўстлик-35, Л-Қорахитой-35 ва Л-Шимолий-35 бўлган линиялар вақтинча тармоқдан узиб турилади.

⚡️ Зарурият туфайли юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>