Янгиликлар
2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди
  • 27.09.2024
  • 100

❗️Суххондарё вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазири мутасаддилари иштирокида, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги юқори кучланишли подстанцияда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

2024 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлдаги 2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда йирик аварияларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида 3-сон буйруғи, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг  2024 йил 10 июлдаги 8-сон буйруғи асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган фото-видео тасвирлар жорий йилнинг 25–26 сентябрь кунлари “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқлари давомида архивга муҳрланган.

2024–2025 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказисдан манфаатдор барча ташкилотлар иштирокида ташкил этилган мазкур тадбирда магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларга хизмат кўрсатувчи мутахассислариниг касбий малакаси, фақулодда ҳолатлардаги тезкор ҳаракати, аварияни бартараф этиш кўникмалари атрофлича таҳлил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти, хусусан “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали жамоасига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Фақулодда вазиятлар вазирлиги мутасадди ходимлари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари филиалини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши, захираларни жойлаштириб кўрсатиши, ўқув нуқталарида камераларнинг тўғри жойлаштирилиши (онлайн ва офлайн), ходимларининг хатти-ҳаракатларини ўз мутахассисликлари йўналишида (электромонтёр, юқори кучланишли электр тармоғи хизмати, баландликда иш бажарадиган ходимлар) билим-салоҳиятга эга эканини «ўрнак» қилиб кўрсатиб, мавсумга тайёргарлик борасида бажарилган ишларга ижобий хулосалар беришди.

“Сурхондарё МЭТ” филиали тасарруфидаги 500 кВ ли «Сурхон» подстанциясида бўлиб ўтаётган тадбирларда Бош вазир — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлдаги 3-сон буйруғи талаблари тўлиқ ўрганилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>