ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
FM.87.9: «O‘ZBEKISTON–24» РАДИОКАНАЛИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ
  • 11.11.2020
  • 756

  Бугун FM.87.9 тўлқинларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари, шунингдек «яшил энергия» — қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш фотоэлектр ва шамол генераторлари станцияларини қуриш бўйича олиб борилаётган инвестицион лойиҳалар, уларнинг ҳудудлар кесимидаги қамрови масалалари ҳақида давра суҳбати уюштирилди. Жонли эфирда тингловчиларнинг саволларига жавоб берилди.
 
✅ Эслатиб ўтамиз, дастурда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Электр энергияси технологик сарфини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Салим Эшонқулов, Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи Акмал Аббосов ва  Бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Уруновлар иштирок этишди.

© «O‘zbekiston–24» радиоканали, бошловчи Нозима Тошпўлатова.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>