Янгиликлар
Расмий муносабат: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий каналида эълон қилинган хабарга изоҳ
  • 30.10.2024
  • 70

https://t.me/minstroyuz/25955

“3х167 МВА бўлган иккита автотрансформаторни ўрнатиш орқали 500/220 кВли “Мурунтов” подстанциясини қуриш”  инвестиция лойиҳаси юзасидан маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПҚ–3465-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари иштирокида “3х167 МВА бўлган иккита автотрансформаторни ўрнатиш орқали 500/220 кВ кучланишли “Мурунтов” подстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ишлар “тайёр ҳолда топшириш”  (“под ключ”) шарти асосида амалга ошириш бўйича халқаро тендер савдолари натижаларига кўра бош пудратчи “TBEA Co., Ltd.” (Хитой) компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, лойиҳани жорий этишга кўмаклашиш ҳамда техник назорат ишларини олиб бориш бўйича халқаро тендер савдолари натижаларига кўра “GOPA-International Energy Consultants GmbH” (Германия) консалтинг компанияси йўлланган.

Айни вақтда подстанцияда фаолият олиб бориши учун зарур бўлган бинолар қурилиши ҳамда бирламчи ва иккиламчи ускуналар ўрнатилиш ишлари бажарилмоқда.

Қайд этилган темир-бетон қуюв ишларидаги ҳамда қурилиш жараёнидаги камчиликлар тўлиқ бартараф этилиб, келгусида барча ҳужжатлар (тегишли сертификатлар олиб борилиши) ҳамда қурилиш ишлари юзасидан назорат ишлари кучайтирилиб, зарур чора-тадбирлар кўрилиб борилади.

Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

 

⇔ Navoiy viloyatida sifatsiz qurilishlarning oldini olish maqsadida kuchaytirilgan reyd tadbirlari olib borilmoqda -  https://t.me/minstroyuz/25955

⇔ Навоийда «Мурунтов» подстанциясининг сифатсиз бажарилган бетонлари буздирилди  https://t.me/nigoh_01/8299 

⇔ Navoiy viloyatida sifatsiz qurilish ishlarini oldini olish maqsadida kuchaytirilgan reyd tadbirlari olib borilmoqda  - https://t.me/navqurilish/8964

>