2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир бўлган ноёб чоклар
  • 13.11.2024
  • 194

Хитойнинг Дунхуа университети олимлари махсус тола асосида тиббий чоклар учун инновацион материал яратишди.

Бу чоклар деформацияланганда электр сигналлари ҳосил бўлади, улар фибробластлар - янги бириктирувчи тўқима ҳосил бўлишига ва коллаген ишлаб чиқарилишига ёрдам берувчи ҳужайраларнинг фаолиятини кучайтиради. Шу тариқа, электр токи жароҳатларнинг тезроқ битишига кўмаклашади.

Ҳужайра колониялари ва каламушларда ўтказилган синовлар муваффақиятли якунланди, энди олимлар инсонлар устида клиник синовлар ўтказишга тайёргарлик кўришмоқда.

Манба: https://t.me/clearenergy/2616

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati