Янгиликлар
МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ФИЛИАЛЛАРИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
  • 11.12.2020
  • 943

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича маълумотнома

 

  Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида енгил спорт турлари бўйича турли мусобақа ва ўйинлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

  Албатта, ўтказилаётган спорт тадбирлари асосий иш фаолияти — мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ҳамда подстанциялар орқали ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бериш, электр энергетика тармоғида модернизация ва реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда инвестицион лойиҳалар ижросини таъминлашга халақит бермаган тарзда, аниқроғи асосан маъмурий иш билан шуғулланувчи ишчи-ходимлар ҳамда навбатчиликда бўлмаган мутахассислар иштирокида ўтказилмоқда.

 

Марказий бошқарув аппаратида

  Асосий иш вазифасига таъсир этмаган ҳолда ўтказилаётган спорт тадбирлари Жамиятнинг марказий аппарати ва барча филиалларда ўтказилмоқда. Мисол учун, шу кунларда Жамиятнинг «Учқун» спорт комплексида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилган эди. Спорт байрамини «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов очиб бериб, Жамият ходимларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшиланиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, айниқса ёшлар ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш давр талаб эканлигини таъкидлаганди.

Умуман олганда, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ўз соғлиғига беэътибор бўлмаган барча ишчи-ходимларнинг меҳнат фаолиятида ҳам унум ва барака бўлиши раҳбарият ишчи мажлисларида кўп бора такрорланади. Бежизга эмас, соғлом танда — соғ ақл!
 

  Тадбир қизғин тарзда ўтиб, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича қуйидаги ғолиблар аниқланди:

  Шахмат бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-фахрли ўринни Абдулла Аҳмедов, 2-ўринни Шерали Тўраев, ва 3-ўринни Анвар Шаимов эгаллади.

  Шашка бўйича аёллар ўртасидаги мусобақада 1-фахрли ўринни Нигора Зокирходжаева, 2-ўринни Дилдора Ирматова, 3-ўринни Камола Содиқова эгаллашга муваффақ бўлди.

  Шашка бўйича эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада эса 1-фахрли ўринни Минислом Лукманов, 2-ўринни Ислом Сапарматов, 3-ўринни эса Парда Хидиров эгаллади.

  Стол тенниси бўйича аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 1-фахрли ўринни Раъно Исамухамедова, 2-ўринни Феруза Хаджимуратова, 3-ўринни Раъно Ҳасанова қўлга киритди.

  Худди шу спорт мусобақасининг эркаклар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларида 1-фахрли ўринни Олимжон Тўлаев, 2-ўринни Дониёр Ғуломов, 3-ўринни Салим Эшонқулов эгаллашга муваффақ бўлди.

  Тадбир якунида барча ғолиб бўлган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Спорт байрами «Ўзбекистон-24» телеканали ҳамда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ассалом, Ўзбекистон!» дастури ижодкорлари томонидан ёритилди.

  Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/605

 

  «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиалида

  Худди шундай тадбир Жамият тасарруфидаги «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам ўтказилди. Филиал директори Илҳом Аъзамқулович Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан пандемия даврида оммавий спорт турларига бўлаётган катта эътибор, ташкилотларда «Шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари айниқса, ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш соғлом жамиятда ёш авлодларни баркамол авлод бўлиб ўсишига таянч эканлигини таъкидлади.

  Гимнастика машқларидан сўнг старт берилган тадбирда қуйидаги ғолиблар аниқланди:

  Шахмат бўйича ўтказилган мусобақада 1-фахрли ўринни Юрий Михайлович, 2-ўринни Абдуманон Аъзамқулов ва 3-ўринни Александр Рассадин эгаллашди.

  Шашка бўйича ўтказилган мусобақада 1-фахрли ўринни Баҳодир Файзиев, 2-ўринни Шуҳратжон Мамадалиев, 3-ўринни Дамир Галиаскаров эгаллашди.

 

  Стол тенниси бўйича аёллар ўртасида мутлоқ ғолиб Диана Шадрина бўлди.

  Худди шу ўйиннинг эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақасида 1-фахрли ўринни Аслиддин Дўсматов, 2-ўринни Диана Шадрина, 3 ўринни эса Муҳаммад Хўжаёровлар эгаллашди.

  35 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар катнашган спорт мусобақаси «Сирдарё МЭТ» филиали касаба уюшма раиси Наргиза Зоирова бошчилигида ташкил этилган эди.

  Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/611

 

  «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида

  Шу каби спорт тадбирлари Тошкент вилоят истеъмолчиларига хизмат кўрсатадиган энергетиклар жамоаси — «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам ўтказилди. Асосан стол тенниси бўйича бўлиб ўтган мусобақа ғолиблари филиал директори А.Баймуҳаммедов ҳамда касаба уюшмаси раиси Севара Юлдашева қўлидан эсдалик совғаларини олишди.

 

  Албатта, ўтказилаётган спорт тадбирлари мамлакатимизда олиб борилаётган соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишларга натижасига йўналтирилган.

 

  «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

  «Наманган МЭТ» филиали Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана арафасида стол тенниси, шашка, шахмат, волейбол, футбол бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. 1-,2- ва 3-ўринлар қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

  Демак, наманганлик энергетиклар ичида,

  Стол тенниси бўйича:

  1-ўрин — Илҳом Иминов, «Сардор» подстанцияси қоровули;

  2-ўрин — Вохид Эргашев, «Сардор» подстанцияси муҳандиси;

  3-ўрин — Камолиддин Юсупов, етакчи иқтисодчи.

 

  Шахмат бўйича:

  1-ўрин — Давронбек Таджиходжаев, «Наманган МЭТ» филиали директори;

  2-ўрин — Равшан Ибрагимов, «Наманган МЭТ» филиали бош муҳандиси;

  3-ўрин — Ҳошимбой Абдурахманов, ОРК муҳандиси.

  Шашка бўйича:

  1-ўрин — Одил Рахимов, «Сардор» подстанцияси қоровули;

  2-ўрин — Одилжанова Мадина, хўжалик мудири;

  3-ўрин — Зумрад Тўрахужаева, ижро назорати бўйича мутахассис.

 

  Волейбол бўйича:

  1-ўрин — «Сардор» подстанцияси;

  2-ўрин — «Наманган МЭТ» филиали маъмурияти;

  3-ўрин — Тармоқлар хизмати.

  Футбол бўйича:

  1-ўрин — «Оби-ҳаёт» подстанцияси;

  2-ўрин — «Қизил-Ровот» подстанцияси;

  3-ўрин — Автотранспорт ва механизмлар хизмати.

 

   «Азамат» спорт-соғломлаштириш марказида

  «Азамат» ССМ Касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этиб, ўтказилган спорт мусобақаларида қуйидаги ишчи-ходимлар тақдирланди:

  Арқонда сакраш бўйича:

  1-ўрин — Нилуфар Саидова, санитарка;

  2-ўрин — Алишер Асадов, шифокор, директор ўринбосари;

  3-ўрин — Феруза Гафурова, катта ҳамшира.

  Шахмат бўйича:

  1-ўрин — Дилором Абдуллаева, санитарка;

  2-ўрин — Гулабза Абдихамидова, иқтисодчи;

  3-ўрин — Носир Амонов, хўжалик мудири.

 

  Шашка бўйича:

  1-ўрин — Шоира Эльбоева, рўйхатга олувчи ҳамшира;

  2-ўрин — Дилшода Жалилова, санитарка;

  3-ўрин — Зарифа Рахмонова, санитарка.

  Арқон тортиш бўйича:

  1-ўрин — 6 нафар ҳамшира;

  2-ўрин — 6 нафар санитарка.

  Спорт тадбирларида ижтимоий соҳа объектларининг барча ишчи-ходимлар фаол қатнашишди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, спорт ўйинлари 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланган кунлар арафасида ўтказилгани иштирокчиларга байрамона кайфият туҳфа этди.

Спорт тадбирлари давом этади...

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>