Янгиликлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
  • 13.12.2020
  • 424

   Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Мисол учун, «Учқун» спорт-соғломлаштириш мажмуасида Марказий бошқарув аппарати ходимлари ўртасида, сўнгра «Сирдарё магистрал электр тармоқлари»,«Тошкент магистрал электр тармоқлари», «Навоий магистрал электр тармоқлари», «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиаллари ҳамда «Азамат» спорт-соғломлаштириш марказида ўтказилган шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ҳақида маълумот берган эдик.

   Батафсил: https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-12-11

 

   Кеча, 12 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ва магистрал электр тармоқлари филиаллари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари томонидан Жамият тизимидаги филиаллар кесимида эркаклар ўртасида мини футбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув аппарати жамоаси, шунингдек Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри магистрал электр тармоқлари филиаллари жамоалари, шу билан бирга, Жамият таркибидаги «Energo-IT» ва «Магистралтармоққурилиш» филиаллари ҳамда «Тошкент тиббий-санитария қисми» муассасаси футбол жамоалар иштирок этишди.

 

   Спорт мусобақалари Бирлашган касаба уюшмасининг ташаббуси билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус спорт залида ўтказилиб, унда жамоаларнинг мухлислари ҳам ўйинларни бевосита кузатиб боришига барча шарт-шароитлар яратилди.

 

   Жамият тизимидаги филиаллар кесимида эркаклар ўртасида мини футбол бўйича спорт мусобақасини «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков очиб берди. Собиржон Садуллаевич спорт ўйинлари иштирокчиларга омад тиларкан, ўз соғлиғига беэътибор бўлмаган ишчи-ходимларнинг меҳнат фаолиятида унум ва барака бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир ташкилотчиларидан бири, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмалари раиси Н.Ж.Хидирова мусобақа ғолибларини ташкилотчилар томонидан тайёрланган қандай эсдалик совғалари кутаётганини айтиб, спортсевар энергетикларга ўйин олдидан кўтаринки кайфият, куч ва ғайрат тилади.

   Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, мини футбол мусобақасига масъулиятли мавсумда навбатчиликда бўлмаган ишчи-мутахассисларни тайёрлаш, уларни кутиб олиш каби ишларда Жамият таркибидан фаолият юритаётган Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчиларининг ҳиссаси катта бўлди. Спорт баҳсларига ҳакамлик қилиш Жамиятнинг марказий аппарати таркибидаги Кадрлар билан ишлаш бошқармасининг етакчи мутахассиси — Жамиятнинг «спорт тарғиботчиси» Одилжон Воҳидовга ишониб топширилди.

Мини футбол бўйича ўйинлар бир нечта финал босқич ўйинлари орқали ўтказилиб, қизғин баҳсларда давом этди.

   Натижалар эса қуйидагича:

   ▼ «Тошкент тиббий-санитария қисми» муассасаси – «Сирдарё МЭТ» филиали ▼

   ▼ «Тошкент МЕТ» филиали – «Жиззах МЕТ» филиали ▼

   ▼ «Energo-IT» филиали – «Тошкент шаҳар МЕТ» филиали ▼

   ▼ Марказий бошқарув аппарати — «Магистралтармоққурилиш» филиали ▼

   ▼ «Тошкент МЕТ» филиали – «Сирдарё МЭТ» филиали ▼

   ▼ «Магистралтармоққурилиш» филиали – «Тошкент шаҳар МЕТ» филиали ▼

   ▼ «Тошкент шаҳар МЕТ» филиали – «Сирдарё МЭТ» филиали ▼

   ▼ «Магистралтармоққурилиш» филиали – «Тошкент МЕТ» филиали ▼

 

   Шундай қилиб, мини футбол бўйича ўтказилган ўйинларларда (1-ўрин) «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси — тошкент вилоятилик энергетиклар ғолиб бўлишди.

   2-ўрин «Магистралтармоққурилиш» филиали жамоасига, 3-ўрин эса «Тошкент шаҳар МЕТ» филиали жамоасига насиб этди.

 
Ғолибларга эсдалик совғаларни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.М. Қурбонов ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси раиси Н.Ж.Хидировалар топширишди. Тадбир якунида спорт мусобақаси иштирокчилари, уларга мухлислик қилган жамоадошлари билан биргаликда эсдалик учун суратга тушишди, спорт тадбири таассуротларини ўзаро бўлишдилар. Тадбир ғолибларига Жамият бошқаруви раисининг табрик сўзлари битилган диплом ёрлиқлари топширилди.
 

   Албатта, ўтказилаётган спорт тадбирлари асосий иш фаолияти — мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ҳамда подстанциялар орқали ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бериш, электр энергетика тармоғида модернизация ва реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда инвестицион лойиҳалар ижросини таъминлашга халақит бермаган тарзда, аниқроғи асосан маъмурий иш билан шуғулланувчи ишчи-ходимлар ҳамда навбатчиликда бўлмаган мутахассислар иштирокида (асосан дам олиш кунлари) ўтказилмоқда.

 

   Шу ўринда бир нарсани алоҳида такидлаш жоизки, бу йилга спорт мусобақаларига масофа ва бугунги вазият — куз-қиш мавсумида энергетикларнинг масъулиятли вазифаларини ҳисобга олиб, олис Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Андижондан магистрал электр тармоқлари жамоалари таклиф этилмади.

   Бироқ бу энергетикларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган ошнолигига таъсир этмайди, спорт мусобақалари давом эттирилаверади.

   Зеро, соғлом танда — соғ ақл мақоли замирида ўз ишига масъулият ва хушёрликка даъват бор, бежиз эмас... Негаки, илм, маърифат, тажриба, жисмоний тарбия, спорт — энергетиклар меҳнат фаолияти билан ўзаро ҳамоҳангликда!

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>