Янгиликлар
«Ўзбекистон» телеканалида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Президент фармонининг ижроси бўйича олиб борилаётган спорт тадбирлари ҳақидаги лавҳа эфирга узатилди
  • 16.12.2020
  • 667

   Янгиликлар 24 | Пойтахтимизда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари ўртасида Конститутциямизнинг 28-йиллик байрами арафасида спорт мусобақалари ўтказилди

    ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ СПОРТ ТАДБИРЛАРИ: МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИДАГИ УНУМ ВА САМАРА САРИ ТАШЛАНАЁТГАН ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида Жамиятнинг «Учқун» спорт комплексида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.

    “СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ: СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

  Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

   МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ФИЛИАЛЛАРИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича маълумотнома

   «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Мисол учун, «Учқун» спорт-соғломлаштириш мажмуасида Марказий бошқарув аппарати ходимлари ўртасида, сўнгра «Сирдарё магистрал электр тармоқлари»,«Тошкент магистрал электр тармоқлари», «Навоий магистрал электр тармоқлари», «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиаллари ҳамда «Азамат» спорт-соғломлаштириш марказида ўтказилган шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ҳақида маълумот берган эдик.

 

© «Ассалом, Ўзбекистон» дастури, журналист Гулрух Тошматова, тасвирчи Ниғмат Ғуломов

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>