ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МЭТ» ФИЛИАЛИ ТОМОНИДАН МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
  • 30.12.2020
  • 575

   Меҳр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилат, айниқса кўнгли ярим инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш улуғ саодат ҳисобланади. Бугунги кунда давлатимиз ҳамда саховатли кишилар томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар фикримиз далилидир.

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Янги йил байрами арафасида Чилонзор туманида жойлашган А.Р.Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам совғалари тарқатилди.

 

«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>