ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали: «Сизга таъзим, сизга эҳтиром!»
  • 06.03.2021
  • 700

  Аёл — меҳрибон она, вафоли ёр, садоқатли уй бекаси. У Яратганнинг буюк мўъжизаси.

 

  Ҳаёт давомийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни ҳар қанча улуғламайлик, сўзимизнинг адоғи топилмайди.

  Ўзининг латофати, нафосати, вафо ва садоқати, қалб сахо­вати ҳамда фидойилиги билан оилани, жамиятни чароғон қилиб келаётган хотин-қизларимиз ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга муносибдир.

  Сўлим баҳорнинг кўнгилларни илиқ туйғуларга тўлдирган гўзал айёми — 8 март санаси ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши — назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат намунаси, аслида.

  Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

  Бугун яқинлашиб келаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали директори  А.Ғ.Расулов барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар айёми билан табриклади. Филиал энергетиклари томонидан муҳтарама ҳамкасбларимизга байрам совғалари тарқатилди.

  Ҳурмат билан,

  «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>