Янгиликлар
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТЕНДЕРОЛДИ УЧРАШУВИДА 100 ДАН ОРТИҚ КОМПАНИЯ ҚАТНАШДИ
  • 12.03.2021
  • 527

  Жорий йил 9 ва 11 март кунлари «500/220 кВли «Мурунтов» подстанциясини қуриш ва иккита 3х167 МВАлик автотрансформаторларини ўрнатиш» ҳамда «Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли «Бесопан» ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш» инвестиция лойиҳалари доирасида эълон қилинган тендер савдолари бўйича тендер иштирокчиларнинг саволларига тушунтиришлар бериш учун “GOPA — International Energy Consultants GmbH” конcультант компанияси ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Инвестициаларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш  бошқармаси мутахассислари томонидан видеоконференцалоқа шаклида тендеролди мулоқоти ташкил этилди.

  Ушбу онлайн мулоқот учрашувларида ўз саволларига жавоблар, тушунтириш ва изоҳлар олиш учун турли давлатлардан 100 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Онлайн тарзда ўтказилган тендеролди  муҳокамалар мулоқотида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари кузатувчи сифатида қатнашди.

 «Ўзбекистон миллий элекр тармоқлари» акциядорлик жамияти

Ахборот хизмати  t.me/uzmetaxborotxizmati

>