Янгиликлар
“НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИДА АВТОТРАНСПОРТ ВА МЕХАНИЗМЛАР ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
  • 28.04.2021
  • 471

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарори ҳамда Наманган шаҳар ҳокимининг 2021 йил 4 февралдаги 49-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2021 йил 15 апрелдаги 75-сонли буйруғига асосан филиал тасарруфидаги автотранспорт ва механизмлар 2021 йил учун техник кўрикдан ўтказилди.

 

  Техник кўрикдан ўтказишнинг асосий мақсади — автотранспорт воситаларининг тўла соз ҳолатдалиги аниқлаш ва автотранспорт воситаси иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат эканлиги ўтказилган техник кўрикдаги мулоқотда бош мавзу сифатида муҳокама этилди.

  «Наманган МЭТ» филиали ишчи-ходимлари ўз вазифаларини бажаришда фойдаланадиган автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда Наманган шаҳар ИИО ФБМ ЙХХБ бошлиғи, катта лейтенант Х.Қаххаров иштирок этди. Жумладан, катта лейтенант техник кўрикка йиғилган ҳайдовчиларга Наманган шаҳрида автотранспорт воситалари иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари, инсон ўлимига олиб келган бахтсиз ҳодисалар, уларнинг сабаб омиллари ҳақида гапириб ўтди. Техник кўрикдаги мулоқот давомида махсус автомашина ҳайдовчилари билан ўзаро савол-жавоб ўтказилиб, ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлиги қоидалари бўйича билимлари синаб кўрилди.

 

  “Наманган МЭТ” филиали Автотранспорт ва механизмлар хизмати катта механиги томонидан йиллик техник кўрик жараёнининг моҳияти — хавфсизлик техникаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш орқали ҳар бир ҳайдовчига юклатилган вазифалар аъло даражада бажарилиши, ўз навбатида, 2021 йил филиал томонидан энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичига бевосита таъсир кўрсатишини тушунтирди. Автотранспорт ва механизмлар хизмати диспетчери З.Сидиқов эса Наманган шаҳар, шунингдек Наманган вилоятида ўтказилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ойликларида фаол иштирок этиш, иш жараёнида ҳайдовчилар ўта эҳтиёткор, бошқа транспорт воситалари эгаларига ўзаро ҳурматда, хушмуомала бўлиш, айниқса, олис ҳудудда жойлашган электр тармоқ объектларига ташриф буюришда пиёдалар ҳаракатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини уқтирди.

  Шунингдек, техник кўрик тадбирида ёқилғи қуйиш ва сиқилган газ тўлдириш шахобчаларида хавфсизлик техникаси қоидалари сўзсиз бажарилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

 А.Носиров, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Автотранспорт ва механизмлар хизмати катта механиги

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун

t.me/uzmetaxborotxizmati

>