ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жалб этилган ташқи қарз бўйича қисқа маълумот
  • 04.05.2021
  • 459

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жалб этилган ташқи қарз миқдори жами бўлиб 306.1 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

  Шундан, 2021 йил давомида халқаро молия институтлари томонидан давлат кафолати остида жалб этилган кредит мажбуриятлари бўйича чет эл валютасидаги ҳисоби 22,6 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорликларини сўндириш режалаштирилган.

  Мисол учун, жорий йилнинг январь-апрель ойларида 8,1 млн. АҚШ доллари миқдорида қарзлар кредит графигига асосан ўз вақтида тўлаб берилди.

  2021 йил 1 май ҳолатига муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмас.

 

Н.Абдуллаева, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Молиявий менеджмент,

бизнес этика,  шаффофлик ва комплаенс  бўлими бошлиғи

 

  Маълумот ўрнида: Халқаро молия институтлари томонидан давлат кафолати остида жалб этилган кредит маблағлари қанча миқдорда қайси инвестицион лойиҳаларга жалб этилгани Акциядорлик жамиятнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотнома шаклида эълон қилиб борилмоқда.

 

Давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича МАЪЛУМОТ

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>