Янгиликлар
Фуқаролар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин
  • 07.05.2021
  • 750

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

  Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

 

  Қонуннинг аввалги таҳрири 7 боб, 44 моддадан иборат бўлган бўлса, янгиси янги нормалар билан тўлдирилгани ҳисобига 8 боб, 60 моддадан иборат бўлди.

  Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

конституциявийлик;
қонунийлик;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг устуворлиги;
ошкоралик;
илмийлик;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва комплекслилиги;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлиги.

  Фуқаролар ҳам референдум йўли билан НҲҲ қабул қилиши мумкин.

  Қонун билан низомлар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатларга алоҳида таъриф берилди.

  НҲҲ лойиҳалари ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши шарт.

  НҲҲ лойиҳалари манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан қуйидаги муддатларда келишилади:

➖ қонун ҳужжатлари лойиҳалари – 7 иш кунида;

➖ Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида;

➖ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжатлари лойиҳалари – 5 иш куни ичида;

➖ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида.

  Мазкур муддатларни бузган раҳбарлар ижро интизоми доирасида жавобгар бўлади.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 Асос ЎРҚ–682-сон, 20.04.2021 й.

 Манба: Адлия вазирлиги, «Huquqiy axborot» канали

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Каналга уланиш https://t.me/huquqiyaxborot

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>