«Siemens Gamesa» германия ва испания қўшма компанияси «RecyclableBlade» номли дунёда биринчи, ишлаш муддати тугаганидан сўнг уни қайта ишлаш имкониятини берувчи шамол турбинаси қанотини тақдим этди.
Бу янги биноларни ҳамма жойда электромобиллар учун қувватловчи станциялар билан жиҳозлаш бўйича дунёдаги биринчи тажриба. Маълум бўлишича бу талаб 2022 йилдан бошлаб мажбурий тартибда бўлади.
Ростов АЭСида хавфсизликнинг янги авлод ёқилғи элементларини (ATF, Advanced Technology Fuel) ишлата бошлашди. Реакторнинг фаол зонаси янги ёқилғи таркибида учта инновацион ёнилғи йиғиндиси юкланган. Ёнилғи таёқчаларининг бир қисми учун конструктив материал сифатида хром-никель қоришмаси, бошқа қисми эса хром қопламали цирконий қотишмасидан ишлатилган. Бу фавқулодда вазиятда фаол реакторда парли цирконий реакциясининг ривожланишини бутунлай истисно қилиш ёки сезиларли даражада секинлаштириш имконини беради.
Дизайнер Курт Странд шамол талаб этмайдиган ва истеъмол қилгандан кўра кўпроқ энергия ишлаб чиқариш имконига эга 160 метрли қуёш елкани билан жиҳозланган яхтасини намойиш этди.
«Climeworks» стартапи атмосферадан карбонат ангидридни йиға оладиган корхона фаолиятини ишга туширди. Шундай қилиб, тўпланган карбонат ангидрид махсус минераллаш жараёни ёрдамида доимий равишда ер остида сақланади. Қурилма йилига 4 минг тонна карбонат ангидридни ютиш учун мўлжалланган.
Эдинбургда электр юк машиналарига мўлжалланган 1,6 миллион фунт стерлинг қийматидаги симсиз қувватловчи мосламалар лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирда у синов босқичида.
Хитойда Чунцинг университети олимлари Ердан 36 минг км баландликда, орбитал қуёш электр станциясини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Хитойнинг “MingYang Smart Energy” компанияси 16 МВт қувватга эга дунёдаги энг йирик шамол турбинасини намойиш қилди. Шамол турбинаси денгизда кам учрайдиган кучли шамоллар шароитида ишлашга мўлжалланган ва ҳатто тайфунларга ҳам чидамли ҳисобланади.
Истанбулда ҳаракатланаётган машиналарнинг шамолида ишлайдиган шамол турбиналари пайдо бўлди. Тизим Истанбул техник университети ва “Devecitech” томонидан ишлаб чиқилган.
646 кВт қувватга эга бўлган қуёш батареясидан қилинган фасад 300 та электромобилни қувватлаш кучига эга бўлган гаражга электр энергияси етказиб беради.
Жанубий Корея сузувчи пойдеворли дунёдаги энг йирик денгиз шамол паркини қуриш лойиҳасига 36 трлн вон (32.1 миллиард АҚШ долларини) инвестиция қилиш режалари хақида хабар берди.
Намангандаги янги қурилган уйларнинг томларида, маиший техника учун автоном энергия таъминотини етказиб бера оладиган, 192 та қуёш панеллари ўрнатилди. Қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари, 96 хонадонни жамлаган, тўртта кўп қаватли уйнинг томларида ўрнатилди.
Агар шамол генераторлари парракларининг доим ишлатиладиган тури ўрнини ихчамроқ вертикал турбинали шамол фермалари эгалласа, улар ўтмишга айланиши мумкин. Англия тадқиқотчилари бундай тузилма горизонтал турга нисбатан йирик шамол паркларида самаралироқ эканлигини аниқладилар - агар улар маълум тарзда ўрнатилса, энергия ишлаб чиқариш унумдорлиги 15% ортишига эришиш мумкин.
Электр энергияси лотинча «electricus» сўзидан (қадимги юнонча «ἤλεκτρον») олинган бўлиб, зарядланган эркин электрон зарраларининг ўзаро таъсири ва тартибли ҳаракати натижасида юзага келадиган ҳодисалар мажмуи ҳисобланади.
Оффшор шамоллари секинроқ ва кучлироқ эсади. Бу қуруқликдагига нисбатан кўпроқ шамол энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради. Денгизда электр станцияларини қуриш учун жой етарлича, ер майдонларида ўсиб бораётган тақчиллик эса шамол энергетикасини қуруқликда ривожлантирмасликнинг тўғри эканлигига яна бир далилдир.
Ядро хавфсизлигини тартибга солувчи Европа гуруҳи (ENSREG) Островецдаги янги Белоруссия атом станциясининг дастлабки экспертлар ҳисоботини тасдиқлади. Бу ҳисобот консенсус асосида (2021 йил 3 март куни) ENSREG техник экспертларининг 9 ва10 февралда объектга қилган ташрифларидан сўнг қабул қилинди.
Франциянинг жанубида дунёдаги энг йирик термоядровий экспериментал реакторини (ITER — International Thermonuclear Experimental Reactor) йиғиш-бутлаш ишлари бошлаб юборилди. Уни ишга тушириш ва 2025 йилда биринчи плазмани олиш режалаштирилган.
Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги ҳақида кўп ва хўп гапирилган. У истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги қайта-қайта таъкиланади. Бу ҳақда таҳлилий мақолалар эълон қилинди, турли аудио ва видеомаҳсулотлар тақдим этилмоқда.
Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги — бу энергоресурслардан фойдаланишдан тийилиш, истеъмол ҳажмини чеклаш эмас, аксинча, тежамкорлик ва самарадорлик ёш авлодга болалик давриданоқ ўргатилиши лозим бўлган истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги ҳақида аввалги таҳлилий мақолаларимизда ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён қилган эдик.
Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўлмайди...