Эълонлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Осиё Тараққиёт Банки иштирокида қурилаётган 220 кВ кучланишли — рақамли “Зафаробод” нимстанциясини қуриш бўйича Бош пудратчини аниқлаш учун танлов якунланиш муддати узайтирилди
  • 04.06.2021
  • 423

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилаётган «220 кВли «Сирдарё  иссиқлик электр станцияси»дан «Зафаробод» подстанциясигача электр узатиш тармоғи қурилиши» инвестицияси лойиҳаси доирасида янги юқори кучланишли 220 кВ рақамли “Зафаробод” нимстанциясини қуриш бўйича “тайёр холда топшириш” шарти асосида Бош пудратчини аниқлаш учун халқаро тендер савдоларида қатнашувчи компаниялар таклифи инобатга олиниб, Осиё тараққиёт банкининг ижобий хулосаси (2021 йил 3 июнь) ҳамда Харид комиссиясининг баённомасига асосан тендер таклифларини топширишнинг охирги муддати 2021 йил 8 июндан 23 июнга ўзгартирилди.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>