Келиб тушган мурожаатлар
«Уй-жойга шартнома олишда амалий ёрдам сўрайман...»
  • 20.08.2021
  • 360

  Мурожаат эгаси: Абдукаримова Раъно Юсуповна

  Мурожаатчининг манзили: Сирдарё вилояти

  Мурожаат мазмуни: «...Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилган. Уй-жойга шартнома олишда амалий ёрдам сўрайман. Икки нафар фарзанднинг ёлғиз боқувчисиман...»

  Мурожаатга жавоб: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз ваколатлари доирасидан ташқари масалалар билан шуғулланмайди. Фуқаро Р.Ю.Абдукаримовага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ (https://lex.uz/docs/4774086) иш юритишни ҳамда тегишли ташкилотларларга мурожаат қилишни тавсия этамиз.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

Ишонч телефони (Call марказ) +998 55 500-55-45

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>