Эълонлар
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йил биринчи чорак бўйича ҳисобот кўрсаткичлари
  • 07.04.2021
  • 231

“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил биринчи чорак молиявий натижалари тўғрисида маълумот:

Кўрсаткичлар номи

Бизнес режа бўйича

Ҳақиқатда

%

1

Маҳсулотлар сотишдан тушган соф тушум

5 405 709,00

5 091 195,00

94,18

2

Сотилган маҳсулотлар таннархи

5 577 816,00

5 265 931,00

94,41

3

Давр харажатлари, шу жумладан;

87 637,00

64 572,00

73,68

4

Сотиш харажатлари

 

16 997,00

 

5

Бошқарув харажатлари

 

10 669,00

 

6

Бошқа операцион харажатлар

49 595,00

36 906,00

74,41

7

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари

7 500,00

25 197,00

335,96

8

Молиявий фаолиятнинг даромадлари, шу жумладан

 

23 962,00

 

9

Валюта курси фарқидан даромадлар

 

23 962,00

 

10

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

75 279,00

35 490,00

47,14

11

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)

-335 023,00

-225 639,00

67,35

12

Фойда солиғи

 

 

 

13

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

 

-225 639,00

 

 2021 йил биринчи чоракда маҳсулотлар сотишдан тушган соф тушум ҳақиқатда 94,18%га бизнес режадан 5,82%га кам бажарилган бўлса-да, сотилган маҳсулотларнинг таннархи бизнес режада белгилангандан 5,59%га камроқ харажатлар эвазига амалга оширилди. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари эса бизнес режадан қарийб 3,5 баробарга ортиқ бажарилган.

 Бундан ташқари, 2021 йил биринчи чорак якунлари бўйича Молиявий фаолиятнинг даромадлари 23 962 млн.сўмни ташкил этаётган бўлса, молиявий фаолият бўйича харажатлар бизнес режадан қарийб 2 баробар камроқ амалга оширилганлигини кўриш мумкин. 2021 йил 1-чорак якунлари бўйича Ҳисобот даврининг соф фойдаси -225 639 млн. сўмни ташкил этди. Бунга асосий сабаб сотилган маҳсулотлар таннархининг кескин ошиб кетиши, десак тўғри бўлади.

✍️   Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ  Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>