Қизиқарли хабарлар
Йил бошидан буён Ўзбекистонда олтита янги электр станцияси фойдаланишга топширилди
  • 06.09.2022
  • 341

Йил бошидан буён Ўзбекистонда умумий қуввати 1254 МВт бўлган олтита янги электр станцияси – бешта иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ва битта қуёш электр станцияси (ҚЭС) ишга туширилди.

Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги газ поршенли ИЭС — 270 МВт;
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ёпиқ циклда буғ-газ қурилмаси — 240 МВт;
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги ИЭС —174 МВт;
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги газ поршенли ИЭС — 230 МВт;
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги замонавий ИЭС — 240 МВт;
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қуёш электр станцияси — 100 МВт.

Аввалроқ Сирдарё вилоятида янги электр станциясини қуриш ишлари бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

#Ўзбекистон

Манба: https://t.me/clearenergy/1615

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>