Лойиҳалар
Яшил энергетика тармоғи: яшил электр станциялар
  • 12.12.2022
  • 221

⚡️ Умумий қуввати 2897 МВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан 10 та битим имзоланган.

 Лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 млрд АҚШ доллари бўлиб, хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.

✔️ 2021 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида 100 МВт қувватидаги, 2022 йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 100 МВт қувватидаги қуёш электр станциялари иш бошлади.

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак тумани, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Сурхондарё вилоятининг Шерообод туманида, Навоий вилоятининг Нурота тумани, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 1197 МВт қувватдаги 5 та қуёш ва шамол электр станциялари, шунингдек, 2024-2025 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманлари ҳамда Навоий вилоятининг Томди туманида 1500 МВт қувватдаги 3 шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>