Лойиҳалар
“220/110/10 кВли “Янги Андижон” подстанция ва узунлиги 14 км бўлган 220 кВли ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси
  • 24.03.2023
  • 224

“Андижон вилоятидаги истимолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ва янги 220/110/10 кВли подстанция қуриш” лойиҳаси қурилиши бўйича маълумот (2023 йил 18 март ҳолатига)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги ПҚ–5180-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 479–F-сонли фармойишига асосан «Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ва янги 220/110/10 кВли подстанция қуриш» лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 14 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғи ва янги юқори кучланишли подстанцияда 2 та 125 МВА қувватли трансформаторларини ўрнатиш режалаштирилган.

 

2022 йил 19 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизаси» ДУК томонидан 75282-сонли объект қурилиши бўйича экспертиза хулосаси олинган. Манзилли рўйхат тасдиқланиб, Молия ва иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилган. Лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджети ҳисобидан маблағлар қурилиш босқичларига мувофиқ тарзда ажратилмоқда.

 

Узунлиги 14 км бўлган 220 кВли ҳаво тармоғини қуриши бўйича фундаментлар тўлиқ ўрнатилди, шунингдек 132 дона таянчдан 131 донаси ўрнатилди ва 13,9 км га сим тортиш ишлари якунланди.

Бундан ташқари:

• 220/110/10 кВ кучланишли «Янги Сарой» (ишчи номи) подстанциясининг ўтиш жойи биноси қуриб битказилди, пардозлаш ишлари якунига етказилди.

Ёрдамчи бино қурилишида девор қуриш ишлари якунланди. подстанциянинг девор қисмини мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча темир-бетон колонналар ўрнатилди. Эшик ва дераза ромлари ўрнатилиб, сувоқлаш-пардозлаш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда бинонинг том қисмига металл конструкциялар ўрнатилмоқда.

Автотрансформаторлар ости учун бетон қуйилди ва релслар ўрнатилди. Шу билан бирга, 125 МВА қувватли автотрансформатор етказиб келиниб, жойига ўрнатилди.

• 220 кВ ва 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасида темир-бетон таянчлар ва металл қурилмалар “траверс”лари ўрнатилди. 110 кВ кучланишли электр қурилмаларида сим тортиш ишлари олиб борилмоқда.

• Ташқи ёритиш чироқлари учун 27 дона темир бетон таянчлари ўрнатилди. Ҳозирда 110 ва 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасидаги ёриткич чироқлари ўрнатилмоқда.

• Ажраткичлар учун темир-бетон маҳсулотлар келтирилган бўлиб ҳозирда жойига ўрнатиш учун қазиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, подстанция атрофи деворлари учун фундамент қуйиш ишлари давом этмоқда. Девор узунлиги жами
930 метр бўлиб, шундан 800 метр қисмига фундамент қуйилиб, 750 метр девор қуриш ишлари 80 фоизга бажарилди.

 

Капитал қурилиш бошқармаси

https://t.me/minenergy_uz/7545

https://t.me/NuzUzru/50796

https://t.me/Vodiy1uzofficial/69979

https://t.me/kursivuz/10997

https://yuz.uz/news/andijon-viloyatida-yangi-yuqori-kuchlanishli-elektr-uzatish-tarmogi-va-podstantsiya-qurilmoqda

https://yuz.uz/ru/news/v-andijanskoy-oblasti-idet-stroitelstvo-novoy-vsokovoltnoy-linii-elektroperedachi-i-podstantsii

https://t.me/sputnikuzbekistan/33061

https://t.me/minenergy_uz/7548

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>