Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 11.07.2023
  • 162

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалининг Асака туманида жойлашган 500 кВ кучланишли "Лочин" подстанциясига қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:

1. Подстанцияларга хизмат кўрсатувчи электромонтёр;

2. Тақсимлаш қурилмаларини таъмири бўйича электрочилангар;

3. Электрогазпайвандчи.

❗️Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:   
 
⇒ Подстанцияларга хизмат кўрсатувчи электромонтёр  ва тақсимлаш қурилмаларини таъмири бўйича электрочилангар лавозимларига:

500 кВ кучланишли "Лочин" подстанциясига яқин манзилларда яшовчи, олий маълумотли, ягона электр энергетикаси тизими корхоналарида  иш тажрибасига эга бўлган ва ишга маъсулият билан ёндашадиган бўлиши шарт;  

⇒ Электрогазпайвандчи лавозимига:

500 кВ кучланишли "Лочин" подстанциясига яқин манзилларда  яшовчи, олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга ҳамда пайвандчи мутахассислиги бўйича дипломга эга бўлиши шарт.

✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

☎️ Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +99874-228-40-59.

Манзил: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.

Мўлжал: “Акмал-фарм” ишлаб чиқариш базаси.

⇒  Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида

Онлайн резюме

 

Веб-саҳифа Facebook  ‖  Instagram  ‖  Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>