ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Тошкент вилоятида 5 та ҳолатда 413 млн 899 минг сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди»
  • 23.08.2023
  • 77

Сўнгги 4 кунда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Зангиота туманида фуқаро И.Ш. га қарашли ферма ўзбошимчалик билан газ тармоғига ноқонуний равишда уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 130 млн 86 минг сўм (130 минг 86 метр куб);

➖  Зангиота тумани, “Обод тўқимачи” МФЙда фуқаро А.Б. га қарашли сув насоси ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, давлат манфаатларига 88 млн 772 минг сўм (183,9 минг кВт•соат);

➖ Зангиота тумани, “Тўқимачи” МФЙда фуқаро Э.Х. га қарашли “Агро Асомиддин Ал Мардон” МЧЖда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 32 млн 580 минг сўм (86,4 минг кВт·соат);

Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Ғишт завод” хусусий корхонаси томонидан электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш натижасида давлат манфаатларига 85 млн 997 минг сўм (189,8 минг кВт•соат);

➖ Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор “Б.Н.Н” электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, давлат манфаатларига 76 млн 464 минг сўм (169,9 минг кВт•соат) миқдорида зарар етказганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 5 та ҳолатда давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 413 млн 899 минг сўм (130 минг 86 метр куб табиий газ, 630 минг кВт•соат)ни ташкил этган.

Ҳозирги вақтда аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8832

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>