ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида таянч докторантура учун кенг имкониятлар яратилмоқда
  • 28.08.2023
  • 71

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майда имзоланган “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида таянч докторантура институти ташкил этилди. Бу ерда соҳага доир илмий фаолият билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, қарор асосида қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида докторантурага ҳужжатлар 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган муддатда қабул қилинади.

2023 йил 6 ноябрдан дастлаб суҳбат асосида, кейин мутахассислик соҳасидан (физика) ва  чет тилидан (инглиз) имтиҳон ўтказилади. Чет тилидан IELTS (5.5 минимал) ёки миллий сертификат (Б2 даража) бўлса, 100 балл қўшиб берилади.

Таъкидлаш керакки, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида 2024 йилдан бошлаб 05.05.06-“Қайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчи ҳамда мустақил изланувчилик асосида ҳам илмий даражага эга кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8874

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>