ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 309 м3 таббий газ (286 млрд 291 млн сўм) ва қарийб 198 млн кВ/с электр энергияси (103 млрд 894 млн сўм) талон-торож қилинган
  • 06.09.2023
  • 80

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди:

Жорий йилнинг шу кунигача Инспекция (“Ўзэнергоинспекция”) томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 6 минг 305 ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

308 млн 845 минг метр куб табиий газ (286 млрд 291 млн сўм) ва

197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси (103 млрд 894 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига 390 млрд 185 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 200 та ҳолатда 5 млн 225 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Инспекция томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 7 минг 700 га яқин объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, 5 минг 589 та истеъмолчининг умумий қуввати 844,8 мегаватт бўлган электр қурилмалари электр тармоқларига уланди. Шунингдек, Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига тегишли

2 минг 352 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилди.

Шу билан бирга, хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолиятини лицензиялаш юзасидан 246 та хулоса берилди.

50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиши юзасидан 17 мингдан зиёд кўрсатма берилди. Унга кўра, 538 минг кВар қувватга эга бўлган реактив энергия компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.

Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил якунига қадар

6 млн 786 минг кВт⋅соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади.

 

kun.uz - 8 ойда талон-торож қилинган табиий газ ва электр энергияси ҳажми маълум қилинди

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>