ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилди
  • 03.10.2023
  • 97

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди:

✅115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 5 821 метр иситиш тармоқлари таъмирланди, 6 341 м2 бино ва иншоотларнинг синган ойналари алмаштирилди, 29 180 м2 бино ва иншоотларнинг том қисми таъмирланди, 24 минг метр совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланди.

✅ Профессионал таълим муассасаларига 31,5 минг тонна кўмир харид қилиш учун 13,2 млрд.сўм маблағлар ажратилган. Ҳозирда 31,7 минг тонна (яъни режага нисбатан 100,6 фоиз) кўмир ёқилғиси харид қилиниб, тегишли профессионал таълим муассасаларига етказиб берилди.

✅ Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5,2 минг тонна қўшимча кўмир ёқилғиси заҳираси яратилди.

Батафсил

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/38697

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>