ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Марказий Осиёда 5 йилдан кейин сув ва электр тақчиллиги бошланади»
  • 04.11.2023
  • 44

Евроосиё тараққиёт банки (ЙТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов шу йил Олмаотада бўлиб ўтган Осиё ва Тинч океани минтақаси тараққиёт молия институтлари ассоциацияси форумида сўзлаган нутқида Марказий Осиё мамлакатлари олдидаги 4 та асосий муаммони айтиб ўтган эди.

Булар денгизга чиқиш имкониятининг йўқлиги, молия секторининг паст ривожланиш даражаси, сув-енергетика соҳасида ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилмаганлиги ва салбий иқлим ўзгаришидир.

У шунингдек, 5 йилдан кейин Марказий Осиё жиддий сув танқислиги ва электрга талабнинг ортишига дуч келиши, мумкин деб ташхис илгари сурган. Ечим сифатида янги ГЕСлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиши мумкин. ЁТБ ҳисоб-китобларига кўра, минтақада гидроенергетика салоҳиятининг 25% дан камроғи ўзлаштирилган.

Яқин 3 йилда ЁТБ Марказий Осиё сув-енергетика комплексини ривожлантиришга 400 млн $дан ортиқ сармоя киритишни режалаштирган.Марказий Осиё минтақаси сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича дунёда энг паст кўрсаткичларга эга. Бу ерда сувдан фойдаланишнинг ўртача самарадорлиги $2,5/м³ деб баҳоланади, бу глобал ўртача $19,01/м³ дан анча паст.

“Аҳолининг тез ўсиши, урбанизация, қишлоқ хўжалиги ва саноат ривожланиши – бу жараёнларнинг барчаси кўпроқ сув талаб қилади. Банкимизнинг позицияси шундан иборатки, Марказий Осиё минтақадаги сув ресурсларини бошқаришга жамоавий ёндашиши керак. Ҳисоб-китобларга кўра ҳамкорлик орқали мавжуд камчиликларни бартараф этиш минтақавий ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатларини йилига 1,5 фоизга қўшимча оширишга олиб келиши мумкин”, — дея хулоса қилган Николай Подгузов.

 

Манба: https://xabardor.uz/kr/post/markaziy-osiyoda-5-yildan-keyin-suv-va-elektr-taqchiligi

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>