ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Бугун Андижонда янги подстанциянинг биринчи трансформаторига кучланиш берилди
  • 14.11.2023
  • 39

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги подстанция ишга туширилди.

Мазкур лойиҳа Президентимизнинг 2021 йил 12 июлдаги қарори ижроси доирасида амалга оширилган.  

– “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида узунлиги 14 километр бўлган 220 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғи ва юқори кучланишли “Сарой” подстанцияси қуриб битказилди. Бугун, 14 ноябрь куни мазкур подстанциянинг биринчи трансформаторига кучланиш берилди. Айни вақтда подстанция барқарор ишламоқда. Янги подстанциянинг ишга тушиши натижасида 220 кВ кучланишли “Хакан” подстанциясининг юкламаси 100 МВтга енгиллашади. Бу эса, ўз навбатида, ушбу подстанциянинг барқарор ишлашини таъминлайди, – деди жамият ахборот хизмати раҳбари У.Урунов.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>