Янгиликлар
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ–2023: Ҳамкасбларимиз “Энергетика фахрийси” унвонларига сазовор бўлишди
  • 22.12.2023
  • 70

Бугун, 2023 йил 22 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг катта мажлислар залида норасмий сана — Энергетиклар куни муносабати билан эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов очиб бериб, барча ҳамкасбларни, айни пайтда ўз хизмат вазифасида бажараётган электр чилангарлари-ю навбатчи бригада аъзоларини, диспетчерлар, автотранспорт ва механизмлар йўналишидаги ходимларни, қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш, маъмурий-бошқарув вазифаларини ижро этаётган ҳамкасбларни бугунги сана билан табриклайди.

Тадбири давомида  Ўзбекистон энергетика, нэфт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва Ташаккурномаси, шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг «Энергетика фахрийси» унвонини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон миллий электр  тармоқлари”АЖнинг “Энергетика фахрийси” унвонини бериш тўғрисида

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзэнергоинспекция” ДИ ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил                         3 февралдаги “Энергетика фахрийси” унвонини бериш тўғрисидаги Низомга асосан, Ўзбекистон Республикаси электрэнергетикасини ривожлантириш ва халқ хўжалигини электрлаштириш кўп йиллик ва ҳалол меҳнатлари учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг қуйидаги ходимларига “Энергетика фахрийси” унвони берилсин ва гувоҳнома билан кўкрак нишони топширилсин:

Умарова Шоира Закировна, Ишларни юритиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Инагамов Шерзод Шавкатович, Электр тармоқларига уланиш бўлими бошлиғи;

Гаффарова Дилдора Касимовна, “ENERGO-IT” филиали фарроши.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши
ФАХРИЙ  ЁРЛИҚ  билан мукофотлаш ва ТАШАККУРНОМА эълон қилиш тўғрисида

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти электр энергетика соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати, шунингдек, 2023 йил мобайнида иш жараёнида яхши натижаларга эришганлиги учун қуйидаги ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин ва Ташаккурнома эълон қилинсин: 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув аппаратидан:

Юнусходжаев Фаррух Бахром ўғли, бош бошқарма бошлиғи;

Шарофитдинов Фазлиддин Хушниддин ўғли, бўлим бошлиғи;

Султонов Акмал Бозорович, бошқарма бошлиғи;

Мукимов Махмуд Атхамжон ўғли, лойиҳа менеджери.

“Energo- IT” филиалидан:

Кривоносов Виктор Федорович, етакчи муҳандис.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидаги ўзининг самарали меҳнати учун қуйидаги ходимларга Ташаккурнома эълон қилинсин:
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ аппаратидан:

Каримов Бегзод Тухтамишевич, бўлим бошлиғи;

Тожиев Бехзод Бекмурод ўғли, бўлим бошлиғи;

Баймурзаева Зебо Полотджановна, бош мутахассис;

Хаджимуратова Феруза Мирхатамовна, бўлим бошлиғи;

Умбетов Нурлан Сергеевич, етакчи муҳандис.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>