Қизиқарли хабарлар
Дунёдаги энг катта шамол турбинаси Хитойда ўрнатилди
  • 20.01.2024
  • 288

Хитойда 16 мегаватт қувватга эга шамол турбинаси ўрнатилиб, у дунёдаги энг йирик шамол генераторига айланди. Турбина ишга туширилгандан кейин фойдаланишга топширилади.

Парраклар еттита футбол майдонини қамрайди, конструксиянинг баландлиги эса 50 қаватли бинога тенг. Қурилма бир айланмада 34,2 кВт•с ёки йилига 66 ГВт•сдан ортиқ соф электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир.

Дунёдаги энг катта шамол турбинаси Хитойнинг Фуцзян провинциясида ўрнатилди. Уни синовдан ўтказиш бироз вақт талаб этади, шундан сўнг у ишга туширилади ва тармоққа уланади.

#шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/2321

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>