Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбaларидан кенг фойдаланиш борасида бажарилган ишлар тўғрисида маълумот
  • 23.01.2024
  • 81

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февраль санасидаги ПҚ–57-сонли “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш мақсадида Жамиятнинг барча маъмурий бино ва иншоотларига умумий қуввати 590 кВт бўлган 21 та объектда қуёш панеллари ўрнатилди. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан шартномалар тузилиб, ортиқча электр энергия туман, шаҳар электр тармоқларига узатилмоқда.

 

2023 йил якунига кўра қуёш панеллари орқали йил давомида 728,1 минг кВт•соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилганган бўлиб, шундан 129,3 минг кВт•соат электр энергияси туман, шаҳар электр тармоқларига сотилган.

  Қуёш панеллари орқали ҳосил қилинган яшил энергия (728,1 минг кВт•соат) Жамиятнинг 2023 йил давомида жами хўжаликларда истеъмол қилинган (2 525,5 минг кВт•соат) энергиянинг 28,8 фоизни ташкил этмоқда.

  2023 йил давомида қуёш панеллари орқали ҳосил қилинган “яшил энергия” (728,1 минг кВт•соат) улушига мос равишда 327,6 тонна тўйинмаган углерод газларини (экологияга зарарли газларни) табиатга чиқарилишига йўл қўйилмади.

 

  Магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотиш улушини камайтириш, энергия самарадорликни ошириш ҳамда харажатларни қисқартириш борасида ташкилий-техник тадбирлар бажарилиб борилмоқда. Бу ишларнинг самараси ўлароқ 2021–2023 йилларда технологик йўқотишларнинг улуши камайишига эришилган.

 

✍️ Салим Эшонқулов, Электр энергиясини технологик сарфларини ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>