Янгиликлар
Бош прокуратура: «Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг!»
  • 24.01.2024
  • 77

Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро О.О.  тижорат мақсадида ер майдонига тарвуз маҳсулотини етиштириш учун сув насосларини электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик  билан улаб, 145 млн. сўмлик электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram  | Instagram  | YouTube  | Veb-sayt

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/36089

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>