Янгиликлар
Диққат, эълон! 29–31 январ кунлари 10 кВли «Жайрон-1» ва «Жайрон-2» фидерларига уланган истеъмолчилар электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин
  • 26.01.2024
  • 83

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Қашқадарё МЭТ» филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарори асосида Нишон туманида янги қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектрстанцияси ҳамда Талимаржон ИЭСнинг 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг (лойиҳага асосан Л-33-6-1-220 кВ электр узатиш тармоғи) таянч устунини алмаштириш ишларини хавфсиз бажариш учун ГРЕС-110/10 кВдан чиқувчи  "Жайрон-1" (10 кВ) ҳамда "Жайрон-2" (10 кВ) линиялари 2024 йил 29–30–31 январ кунлари қисқа муддатга (3 соатдан ошмаган вақтда) тармоқдан узиб турилиши мумкин.

⚡️ Юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Қашқадарё МЭТ» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>