Янгиликлар
Айни вақтда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан истеъмолчиларнинг электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
  • 27.01.2024
  • 107

Бу, энг аввало, истеъмолчиларнинг ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларига, шунингдек, тармоқларда юкламаларнинг ортиб кетишини олдини олишга ҳамда барча истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишингизни, зарур бўлмаган ҳолларда эса, электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни сўраймиз.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/10377

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>