ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Электр энергияси таъминоти юзасидан муаммо бўлса 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга мурожаат қилинг!
  • 29.01.2024
  • 46

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

28 январь куни электр станциялар орқали жами 245,5 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 4 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 43,1 млн кубометр табиий газ, 24,2 минг тонна кўмир ҳамда 11,1 минг тонна мазут ёқилди.

 Республика истеъмолчиларига 234,7 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 3 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 155,9 млн кубометрни ташкил қилди.

 Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида метан заправкаларга киритилган чекловлар вазиятдан келиб чиққан ҳолда узайтирилмоқда ёки олиб ташланяпти. Уларнинг иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида йўлга қўйилган.

 Кеча мамлакатимиздаги 1 минг 296 та метан заправка орқали истеъмолчиларга 11,4 млн кубометр табиий газ сотилди. Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали 500 тонна суюлтирилган газ етказилди.

 Автобензин ва дизель ёнилғиси аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 28 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 711 тонна автобензин етказиб берилди.

 Вазирлик тизимидаги ташкилотлар корхоналарида қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда тузилган штаблар 24 соатлик навбатчилик режими асосида ишлаяпти.

 Республика ҳудудлари бўйлаб қишнинг совуқ кунларида истеъмолнинг кўпайиши туфайли электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келаётган носозликлар ҳам тезкор бартараф этиб борилмоқда.

 Хусусан, кеча мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларида юзага келган 14 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинди.

 Жумладан, кеча соат 07:17 да Тошкент вилоятида жойлашган “Муродали” подстанциясидаги трансформаторда носозлик юз бериши оқибатида 5 МВт қувват билан қўлда ўчирилган. Натижада Пискент туманидаги 1 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 12:06 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

 Соат 14:33 да Сурхондарё вилоятида жойлашган 110 кВ “Шарғун” подстанциясиги трансформатор 3 МВт қувват билан авариявий ўчган. Оқибатда Сариосиё туманидаги 1 минг

250 та истеъмолчи қисман электр таъминотисиз қолган. Соат21:22 да истеъмолчилар носозлик тўлиқ бартараф қилинди истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланди.

 Соат 23:55 да 35 кВ “Л-Боғзор-2” электр узатиш тармоғи авариявий ўчиб, Тошкент туманидаги 1 минг 250 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 05:38 да носозлик баратарф қилинди ва истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланди.

 Шунингдек, кеча тунда ҳамда бугун тонгда республикамиз ҳудудларида юз берган кучли шамол ва қаттиқ ёмғир туфайли Самарқанд вилоятидаги 6 мингта, Жиззах вилоятидаги 9 минг 200 та ҳамда Сурхондарё вилоятида яшовчи 18 мингта истеъмолчининг электр таъминоти узилган. Айни пайтда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, уларнинг электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада барча истеъмолчилар электр таъминоти билан тўлиқ таъминланади.

 Таъкидлаш жоизки, қишнинг совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида тузилган 1 минг 691 та махсус бригада сафида 7 минг 300 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар туну кун ишлаб, жойларда муаммоларни зудлик билан бартараф этмоқдалар.

 28 январь куни электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 165 та мурожаат келиб тушди ва барчаси махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

 Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 100 та мурожаат бўйича ҳам тегишли тартибда тезкор чора-тадбирлар кўрилди.

 Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги махсус гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03,

71-244-38-28 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/41524

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>