ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолди?
  • 26.01.2024
  • 44

Фото: «Газета.uz»

2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.

2023 йил якуни бўйича Ўзбекистон газнинг соф импортчисига айланди, «Газета.uz» бу бўйича президент ҳузуридаги Статистика агентлиги берган маълумотларни ўрганди.

Қиймат жиҳатидан (физик ҳажм бўйича маълумотлар очиқланмайди) импорт 694,9 млн долларни ташкил этиб, йил давомида 2,5 баравар ошган. Экспорт каррасига камайиб, 529,9 млн долларни ташкил қилди. Етказиб беришдаги фарқ 165 млн доллардан ошди.

Бунгача Ўзбекистон Хитой ва Қирғизистонга газ етказиб берган ҳолда газнинг соф экспортчиси бўлиб турганди.

2022 йилда экспорт импортдан 629 млн долларга, 2021 йилда 562,8 млн долларга, 2020 йилда 427,7 млн долларга кўп бўлган, 2019 йилда эса мамлакат амалда газ импорт қилмай, 2,3 млрд долларлик «мовий ёнилғи» экспорт қилган.

2019 йилда Ўзбекистон Россия ва Хитойга мос равишда 4,9 млрд ва 3,2 млрд куб метр газ етказиб берди. 2020 йилдан бошлаб Россияга газ экспорти тўхтатилди ва 2021 йилда қисқа муддатга қайта тикланди (76,6 млн долларлик).

Ўшандан бери газнинг деярли барчаси Хитойга етказиб берилган. Қирғизистон кичик ҳажмларда — йилига 5,5−6,5 млн долларли, 34−43 млн куб метр газ олади.

«Газета.uz» аввалроқ Ўзбекистон ва Хитой томонидан тақдим этилган газ экспорти бўйича маълумотлар бир неча бараварга фарқ қилиши ҳақида ёзганди. Кейинчалик энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу ҳолатни Хитой томони ўзи бераётган маълумотларда туркман газининг транзитини ҳам ҳисобга олиши билан изоҳлаганди. «Газета.uz» ҳисоб-китобларига кўра, буни ҳисобга олганда ҳам, статистика катта фарқ қилиши мумкин.

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги хизматлар таркибини ҳеч қачон очиқламаган, шу боис Ўзбекистон Туркманистондан Хитойга газ транзити учун қанча даромад олишини аниқ айтиб бўлмайди. Транзит 2008 йилда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва Trans-Asia Gas Pipeline Company (TAPLine, Хитойнинг CNPC давлат компаниясининг шуъба корхонаси) томонидан 50 фоиздан тенг улуш билан ташкил этилган Asia Trans Gas компанияси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланди? Қазиб олишнинг пасайиши

2020 йил якунига кўра Ўзбекистонда табиий газнинг тасдиқланган захиралари 1,86 трлн куб метрни ташкил қилди. Ўшанда қазиб олиш ҳажмида захиралар камида 34 йилга етиши таъкидланганди.

2023 йил август ойида заҳиралар 1,85 трлн куб метр экани қайд этилди (захиралар бўйича дунёда 17-ўрин), уларнинг ярми (933 млрд куб метр) 122 та нефт ва газ конига эгалик қилувчи «Ўзбекнефтгаз» ҳиссасига тўғри келади.

Расмийлар ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишини мавжуд конлардаги захираларнинг камайиб бораётгани ва технологик йўқотишлар билан изоҳлади. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг таъкидлашича, йўқотишларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтгаз» ҳиссасига тўғри келади, компанияда тегишли «конларнинг 75−80 фоизи ўзлаштирилган».

«Ўзбекнефтгаз» яқин йилларда қазиб олиш ҳажмини 34,1 млрд куб метр ҳажмда ушлаб туришни режалаштирмоқда, бироқ бу фақатгина катта сармоя талаб этадиган геологик қидирув ишлари ва янги конларни аниқлаш ҳисобига амалга оширилади.

миллион куб метр
Йил 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023
Газ қазиб олиш (Статистика агентлиги маълумотлари) 56417,6 60396,5 60537,5 49736,2 53802,0 51678,4 46710,3
Президент ҳузуридаги ишчи гуруҳ маълумотлари 55789,3 61004,4 52787,3        
«Ўзбекнефтгаз» маълумотлари 53055,9 56877,7 55967,3 48055,5      

2023 йилда газ қазиб олиш 46,7 млрд куб метргача, яъни 9,6 фоизга ёки 4,97 млрд куб метрга камайди. 2022 йилда қазиб олиш 2,12 млрд куб метрга камайди. Умуман олганда, Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2018 йилдан буён пасайиш қарийб 13,68 млрд куб метрни ташкил этган (бу жорий ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли 30 фоизини ташкил этади).

Аммо газ қазиб олиш бўйича маълумотларда фарқ мавжуд. Президент ташаббуси билан 2019 йил ноябрь ойида тузилган ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган «Ўзбекистон Республикаси нефть-газ саноатининг ҳолати тўғрисида»ги ҳисоботда («Газета.uz»да мавжуд) 2018 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд куб метр бўлгани айтилади, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг евробондлар чиқариш бўйича 2021 йил ноябридаги ҳисоботида 56,87 млрд куб метр, расмий маълумотларга кўра эса бу кўрсаткич 60,4 млрд куб метрни ташкил этади.

»газ,

«Қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш бўйича дастур»

Ишчи гуруҳ ҳисоботида қазиб олиш ҳажми пасайишидан аввал 2017−2021 йилларда углеводородлар, жумладан, газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилгани ва у прогнозларни оқламагани таъкидланади.

Газ ва газ конденсати қазиб олишни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг умумий дастури бир неча млрд долларга баҳоланган. Дастур доирасида «Газпромбанк» 710 млн доллар, Хитойнинг «Ипак йўли» жамғармаси 585 млн доллар, Молия вазирлиги қарз сифатида 200 млн доллар, «Ўзбекнефтгаз»нинг ўз маблағларидан эса 805 млн доллар ажратилган.

Унинг доирасида янги газ қувурларини қуриш, конларни ўзлаштириш ва бошқа ишлар амалга оширилди.

Ишчи гуруҳ дастур ва унга киритилган лойиҳалар самарадорлигини таҳлил қилди. Гуруҳ пудратчилар томонидан бажарилган ишлар ва хизматлар нархининг ошириб кўрсатилиши, шунингдек, прогнозлар бажарилмаганини қайд этди. Энергетика вазири журналистлар билан учрашувларнинг бирида агар бу дастур бўлмаганида, конлардан газ қазиб олишнинг табиий камайиши ҳисобига 2023 йилда газ қазиб олиш ҳажми 20,4 млрд куб метргача қисқарган бўларди, дея таъкидлаганди.

Аммо, аслида, 2017−2019 йилларда қазиб олиш прогноз кўрсаткичларидан 22,2 миллиард куб метрга паст бўлган. Фақат газ конденсати бўйича режа ортиғи билан бажарилди, нефт бўйича ҳам пасайиш кузатилди.

2020 йилда ҳам қазиб олишда кучли пасайиш кузатилди, аммо буни пандемия ва Хитой томонининг талаби пасайиши ҳамда Россияга газ етказиб беришнинг тўхтатилиши билан изоҳлаш мумкин. 2021 йилда 53,8 млрд куб метр, 2022 йилда 51,6 млрд куб метр, 2023 йилда 46,7 млрд куб метр газ қазиб олинди. Таққослаш учун: 2016 йилда бу кўрсаткич қарийб 56,2 млрд куб метрни ташкил қилган.

Манба: Ишчи гуруҳ ҳисоботи.Манба: Ишчи гуруҳ ҳисоботи.

Газ қазиб олиш бўйича бажарилмаган прогнознинг катта қисми энг кўп маблағ киритган, аммо якунда катта қарзлар йиғиб олган ва ҳали ҳам тўланаётган «Ўзбекнефтгаз» компаниясига улушига тўғри келди. 2021 йилда компания ўзининг 700 млн долларлик биринчи евробондларини чиқарди, яъни хорижий капитал бозоридан маблағларни жалб қилди, маблағларнинг бир қисми «Газпромбанк»дан дастурни амалга ошириш учун жалб қилинган кредитларни тўлашга йўналтирилди.

Компаниянинг евробондлар чиқарилиши бўйича ҳисоботидан. 700 млн доллар қаерга кетиши ҳақида.

Компаниянинг евробондлар чиқарилиши бўйича ҳисоботидан. 700 млн доллар қаерга кетиши ҳақида.

Газ танқислиги фонида аҳоли сони ва иқтисодиётнинг ўсиши

Ўзбекистонда сўнгги олти йилда аҳоли сони 3,6 млн кишига — 33,2 млн дан 36,8 млн га ўсди, иқтисодиёт қарийб 6 фоизга ўсиб келмоқда, бу эса энергоресурслар истеъмоли камида 10−15 фоизга ошишини талаб қилади, ишлаб чиқариш ҳажми эса ортиб бораётган талабга мос бўлмади.

Ўзбекистонда яқин-яқингача электр энергияси генерациянинг 90 фоиздан ортиғи газдан ҳисобига амалга ошириларди. Газ қазиб олишнинг пасайиши электр токи ишлаб чиқаришга таъсир қилди ва талабнинг ошиши пайтида «мовий ёнилғи» босими тушиб кетган вақт оммавий ўчиришлар ва энергия инқирози юз берди.

 

Электр энергияси генерацияси. Манба: Статистика агентлиги.Электр энергияси генерацияси. Манба: Статистика агентлиги.

 

Иссиқлик электр стансияларининг газга боғлиқлигини камайтириш мақсадида Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр стансиялари ишга туширила бошланди. Охирги маълумотларга кўра, электр энергияси генерациясида газнинг улуши 75 фоизгача пасайди.

Газга кўмирга ўтказила бошлаган иссиқхоналар, сони йилдан-йилга ортиб бораётган автомобиллар, семент-ғишт заводлари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг ҳам эҳтиёжи бор. Таъкидлаб ўтиш керакки, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар (цемент заводлари, ғишт цехлари ва бошқалар) ва иссиқхоналар улушига газ истеъмолининг тахминан 8−10 фоизи тўғри келди (иссиқхоналар улушига тахминан 1,5 фоиз).

Газ билан боғлиқ вазият йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилгандан кейин ҳам ёмонлашди. Масалан, Uzbekistan GTL синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш заводининг ишга туширилгандан кейин. Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ лойиҳа қийматининг шиширилганини (1 млрд доллардан кўпроққа), шунингдек, заводдан тўлиқ фойдаланиш учун хомашё базаси етарли эмаслигини таъкидлади.

«Лойиҳа бўйича ресурс базаси йўқ. Агар завод ресурслар билан таъминланса, ички бозорда тақчиллик юзага келади ёки «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Лукойл»дан газни экспорт нархларида ўз зарарига сотиб олишга мажбур бўлади», — дея огоҳлантирган ҳисобот муаллифлари.

Натижада «Ўзбекнефтгаз» газни ҳақиқат ҳам экспорт нархида сотиб олди — шартнома бўйича ёнилғи экспорт қилиниши керак эди, бироқ у арзонлаштирилган нархда ички бозорга чиқарилди, шу сабабли компания «Лукойл» (2019 йилда қарз 600 млн долларга баҳоланган), Uz-Kor Gas Chemical (1 млрд доллардан ортиқ) ва бошқалардан қарздор бўлиб қолди.

Ҳозирда, шунингдек, Saneg компаниясининг 4 млрд долларлик МТО (метанолни олефинга) газ-кимё мажмуаси қурилиши ҳам давом этмоқда.

Бошқа корхоналар ҳам кафолатланган газ таъминотини талаб қилади. Масалан, 2023 йилнинг январь ойида Indorama Corporation компанияси Ўзбекистондаги энг йирик минерал ўғит ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган «Фарғонаазот»ни 140 млн долларга сотиб олди. Ваҳоланки, уни хусусийлаштиришдан олдин Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ҳукумат сармоядорга камида 10 йил кафолатланган газ етказиб беришни таъминлаши кераклигини таъкидлаганди.

Шундай қилиб, углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури муваффақияцизликка учрагани ва қазиб олишнинг пасайиши туфайли мамлакат ички эҳтиёжни қоплаш ва экспорт шартномалари бўйича мажбуриятларни (Хитойга газ етказиб бериш ва «Лукойл», Uz-Kor Gas Chemical ва бошқалар билан қўшма лойиҳаларда маҳсулотни тақсимлаш бўйича келишувлар доирасидаги экспорт мажбуриятлари) бажаришда давом этиш учун газ импорт қилишга мажбур бўлди.

Ҳозирда Ўзбекистон газни Россия ва Туркманистондан импорт қилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/01/26/gas-importer/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>